ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ГАЗ ТЎЛДИРИЛГАН БАЛЛОНЛАРНИ ТАРОЗИДА ЎЛЧАБ ОЛИШЛАРИ МУМКИН
27.07.2021 - 17:06Самарқанд туманидаги 28 629 та истеъмолчилар суюлтирилган газ билан таъминланади.Уларини мунтазам равишда маҳсулот билан таъминлаш “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали “Samarqandtumangaz” бўлими зиммасидаги энг устувор вазифалардан биридир.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, тумандаги аҳоли истеъмолчиларига жами 2444,4 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 2 540 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди ва режа 103,91 фоизга бажарилди.