2021 ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ ЯРМИДА ФУҚАРОЛАРДАН 10 000 ГА ЯҚИН МУРОЖААТЛАР КЕЛИБ ТУШГАН
02.08.2021 - 13:37Мурожаат қилишлик – фуқароларнинг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Мурожаатлар орқали халқимизнинг кайфияти, шарт-шароити, олиб борилаётган ислоҳотларга муносабатини билиш мумкин.
Кейинги йилларда мурожаатларга муносабат тубдан ўзгаргани сабаб халқимиз давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқаролар ҳамда жамият олдида масъул эканлигини, халқ манфаати устуворлигини ўз ҳаётларида яққол ҳис қила бошлади.