ПАХТАЧИ ТУМАНИДА “АҚЛЛИ” ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИШ ИШЛАРИ ЯКУНЛАНДИ

 doc xls

"Пахтачитумангаз” бўлими ҳудуддаги 40 332 та хонадонларда яшовчи истеъмолчиларга хизмат кўрсатади. Уларнинг 10 335 тасига табиий, 29,997 таси суюлтирилган газ етказиб берилади. Айни кунларда туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрьдаги ПҚ-4840-сон қарорига асосан электрон газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари якунланди.
Туман миқёсида 10 335 та истеъмолчилар хонадонига “ақлли” газ ҳисоблагичлари ўрнатилиб, “БиллингГаз” дастурига уланди. 
Бугундан бошлаб жорий йилнинг               1- сентябрь  санасига қадар тумангаз бўлими ходимлари ҳудуддаги янги қурилган кўп қаватли уйларда яшовчи янги табиий газ истеъмолчиларга ақлли ҳисоблагичлар ўрнатиш ишларини бошлади.
Тумандаги газлашган маҳаллаларда “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали бригадалари ишлаётган пайтда уйида бўлмаган ёки маълум бир сабабларга кўра, уйда ҳеч ким яшамаётганлиги туфайли “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилмай қолиб кетган хонадон эгалари 1-сентябрь санасига қадар “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиалининг “Пахтачитумангаз” бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

2015-2022 © Maked by: SAKTRM