ОҚДАРЁДА БИР КУНДА 5 ТА МАҲАЛЛАГА 11-18 ТОННА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАРҚАТИЛАДИ

 doc xls

Истеъмолчиларни суюлтирилган газ маҳсулотлари билан ўз вақтида таъминлаш, “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали олдидаги энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда Филиалнинг туман бўлимлари томонидан маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда режали дастур ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур режага кўра, ҳудудлар суюлтирилган газ билан таъминланмоқда.
“Оқдарётумангаз” бўлими  туманнинг 29  та маҳаллалардаги 30 801 та аҳоли ва 17 та ижтимоий соҳа обеъктларига хизмат кўрсатади.
Ўтган 6 ой давомида тумандаги истеъмолчиларга  2 416.1 тонна маҳсулот етказиб берилди. Мазкур жараёнларда филиалнинг 12  нафар ишчи-ходимлари меҳнат қилишяпти.
Аҳолини суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини ўз вақтида қондириш мақсадида, туманда  5 та “ИСУЗУ”  автоўлови, шунингдек, қўшимча 1 та “ЗИЛ ” русумли автомашина  жалб этилган.
Ҳар куни туманнинг  5  та маҳаллаларида яшовчи истеъмолчиларга 550 та маиший газ баллонларда 11-18 тонна суюлтирилган газ маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ҳудудларда суюлтирилган газга талаб кундан-кунга ортиб бормоқда. Туманда 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида маишиий газ баллонга эҳтиёжи бор 260 та оилаларга янги газ баллонлар тарқатилди.  Биргина туманнинг “Гўзалкент” маҳалласида ўтган 6 ойда 22 янги истеъмолчи рўйхатга олиниб уларга суюлтирилган газ тўлдирилган  баллонлар етказиб берилди. Ушбу маҳаллада 1118 та истеъмолчилар мавжуд бўлиб, аҳоли суюлтирилган газ учун тўловни 100 фоиз  ID карталарда амалга оширмоқда.

“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

2015-2022 © Maked by: SAKTRM