“Ўзтрансгаз” АЖнинг аҳоли табиий газ истеъмолчилари uztg.uz веб-порталидаги шахсий кабинетидан фойдаланиш бўйича қўлланма

Ахоли табиий газ истеъмолчиларининг замонавий ахборот ва коммуникация технологияларининг дастурий махсулотларидан фойдаланган холда Жамиятимизнинг uztg.uz Веб-порталидаги мавжуд шахсий кабинетидан фойдаланиши янада такомиллаштирилди. Унда истеъмолчи уз хонадонидаги табиий газ истеъмоли хисоб-китобини, туловларни онлайн амалга ошириши, хар ойда сарф этилган табиий газ микдорини масофадан туриб газ хисоблагич курсаткичини кирита олиши, карзи бор-йуклиги хакида маълумотнома олиш, табиий газ учун шартнома тузишга онлайн буюртма бериши, давлат киёслов куригидан утказиш муддати етиб келган газ хисоблагичини ечишга ва кайта ўрнатишга онлайн буюртма бериши, паспорт серияси, ИНН, ИНПС, мобил телефон раками, хонадон кадастр ракамини онлайн тарзда киритиши мумкин.

Ўзтрансгаз” АЖнинг аҳоли табиий газ истеъмолчилари uztg.uz веб-порталидаги шахсий кабинетидан фойдаланиш бўйича КЎЛЛАНМА

Руйхатдан утиш

 

  1. Шахсий кабинетдан фойдаланиш учун uztg.uz веб-порталининг унг тарафи юкори кисмида жойлашган шахсий кабинетдан фойдаланувчилар учун яратилган ойнада тизимга кириш учун рўйхатдан ўтишлари керак. Бунинг учун “рўйхатдан утиш” тугмачасини босиб, берилган майдонда ўзингиз хакингизда маълумотларни киритишингиз лозим, яъни фамилиянгиз, туманингиз, хисоб ракамингиз ёки табиий газ учун охирги тўловингиз суммаси, телефон ракамингизни киритиб рўйхатдан ўтиш тугмасини босасиз хамда телефон ракамингизга логин, пароль SMS оркали юборилади.
  2. Ушбу келган SMS даги логин, пароль абонент учун кириш жойига тулдирилгандан сўнг, "кириш" (войти) тугмачаси босилади ва шахсий кабинетга кирилади.

 

Фойдаланиш учун хизматлар

 

  1. Шахсий кабинетга кириб:
  • шахсий кабинетга кирганингизда чап тарафдаги абонент маълумотлари фамилия, исм, шарифингиз, хисоб ракамингиз, яшаш манзилингиз ва бошка узингизга тегишли булган маълумотларни курасиз;
  • кабинетнинг асосий ойнасида даврий харакат жадвали тугмаси босилган булиб, унда ой бошига дебитор ёки кредитор карздорлик суммаси, ой давомидаги етказиб берилган табиий газ микдори, сиз томондан амалга оширилган тулов суммангиз ва ой охирига карздорлик ёки хакдорлик хакида якуний суммани куришингиз мумкин;
  • шахсий кабинетнинг юкори кисмида ГХУ курсаткичлари ойнасини боссангиз, хонадонингиздаги газ хисоблаш ускунасининг курсаткичларини киритиб борилишини назорат киласиз хамда курсаткичнинг хозирги вактдаги маълумотини (показание) киритишингиз мумкин;
  • тулаш ойнасини босиб, онлайн банк карточкангиз оркали туловни амалга оширишингиз мумкин.

Буюртма бериш

 

  • буюртма юбориш ойнасини боссангиз, сизга хонадонингизда табиий газдан карздорлик ёки хакдорлик хакида маълумот олиш, табиий газ учун шартнома тузиш, газ хисоблаш ускунасини ечишга ёки урнатишга буюртма беришингиз мумкин.

 

Маълумот узгартириш

 

  • маълумотни тахрирлаш ойнасини боссангиз, шахсий маълумотларни узгартиришингиз мумкин;
  • паролни узгартириш ойнасида эски паролни узгартириш имконияти мавжуд.

 

 

2015-2019 © Maked by: SAKTRM