Маиший газ баллонларни қабул қилиш, сақлаш, суюлтирилган газ билан тўлдириш ва аҳоли хонадонларига етказиб бериш тартиби

Т№21с-02

     6.7. Маиший газ баллонни истеьмолчига вақтинча фойдаланишга бериш

6.7.1. Аҳоли хонадонларига маиший газ баллонни вақтинча фойдаланишга бериш табиий газ танқис ҳудудларидаги, табиий газ таъминотидан суюлтирилган газга мослаштирилган истеъмолчиларга берилади. Ушбу истеъмолчилар эҳтиёжи тўлиқ қоплангандан сўнг бошқа суюлтирилган газ билан газлашган аҳоли хонадонларига берилиши мумкин.  Маиший газ баллонни вақтинча фойдаланишга бериш шартнома асосида амалга оширилади. (Шартнома қуйидаги тартибда амалга оширилади, истеъмолчининг аризаси, истеъмолчининг  паспортидан нусха, истеьмолчининг яшаш жойидан ва одам сони тўғрисида маьлумотнома,  газ таъминоти корхонаси билан ўзаро тузилган суюлтирилган газ етказиб бериш ҳамда газ баллондан вақтинча фойдаланиш шартномаси (газ тармоғидан узилганлиги тўғрисидаги далолатнома, табиий газдан қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома, хонадонда жойлашган газ ускуналари эскизи нусхаси ва кадастир хужжати)).

6.7.2. Аҳоли хонадонларига вақтинча фойдаланишга берилган маиший газ баллондан фойдаланишда унга зарар етказилса ёки йўқотилса маиший газ баллон таннархи ва таъмирлаш учун сарфланадиган харажатлар истеъмолчи томонидан қопланади.

        6.8. Якуний қоидалар

     Мазкур тартибда маиший газ балонни қабул қилиш, сақлаш, тўлдириш, ташиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш юзасидан ёритилмаган барча ишлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалдаги меъёрий қоидалар талаблари асосида  амалга оширилади.

2015-2019 © Maked by: SAKTRM