Табиий газдан фойдаланиш тартиби



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Табиий газдан фойдаланиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

маиший истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш замонавий ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш тегишли равишда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

маиший истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг даврий давлат қиёсловидан ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил қилиш бўйича жавобгарлик тегишли равишда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотларига юклатилади;

тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш уларнинг хоҳишига кўра амалга оширилади.

3. «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўздавнефтгазинспекция» ДИ ва «Ўздавэнергоназорат» ДИ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзбекэнерго» АЖ билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ истеъмолчиларнинг тариф гуруҳлари оптималлашувини ҳисобга олган ҳолда, электр энергияси учун янги тарифларни бир ой муддатда тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. «Ўздавнефтгазинспекция» ДИ, «Ўздавэнергоназорат» ДИ «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов, «Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси У.М. Мустафоев, «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Мустафаев, «Ўздавнефтгазинспекция» ДИ бошлиғи Н.Т. Агзамов ва «Ўздавэнергоназорат» ДИ бошлиғи Д.О. Исақулов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 12 январь,

22-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига
2-ИЛОВА

Табиий газдан фойдаланиш

қоидалари

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида», «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ табиий газни етказиб бериш ва истеъмол қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

2. Ушбу Қоидалар табиий газ ишлаб чиқарувчилар, газ транспорти ва газ таъминоти ташкилотлари, истеъмолчилар, қурилиш-монтаж, лойиҳалаш, ишга тушириш-созлаш ташкилотлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) томонидан бажариш учун мажбурий ҳисобланади.

2-боб. Асосий тушунчалар

3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

авария ҳолатларида газ етказиб бериш жадваллари — авария ҳолатларида ёки магистрал ва тақсимлаш газ қувурларининг технологик иш режими бузилган ҳолатларда, истеъмолчиларни газ тармоқларидан (қисман ёки тўлиқ) узиб қўйиш навбатини ҳисобга олган ҳолда, уларга табиий газ етказиб бериш жадваллари;

Олдинги таҳрирга қаранг.

хатлов далолатномаси — газ таъминоти ташкилоти ёки Бюро вакили томонидан истеъмолчи иштирокида истеъмолчининг табиий газ истеъмоли ҳажмини аниқлашга таъсир кўрсатадиган барча маълумотлари (номланиши, манзили ва реквизитлари, газни ҳисобга олиш прибори ва газдан фойдаланиш ускунасининг техник тавсифлари, газ хўжалигининг лойиҳа маълумотлари, расмийлаштириш санасидаги ҳисоб-китоблар ҳолати, ваколатли органлар томонидан табиий газдан оқилона фойдаланиш бўйича берилган хулосаларнинг мавжудлиги, шунингдек, маиший истеъмолчилар учун яшовчилар, ҳайвонлар сони ва иситиладиган бинолар ҳажми) акс эттирилган ҳолда тузилган ҳужжат;

(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)

маиший истеъмолчилар — маиший эҳтиёж (овқат тайёрлаш, иссиқ сув ва иситиш) учун табиий газдан фойдаланувчи аҳоли;

табиий газ — газни қайта ишлаш ташкилотлари ишлаб чиқарадиган, газ узатиш ташкилотлари томонидан ташиладиган газ, шунингдек нефтни қайта ишлаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқиладиган ва ёқилғи ёки хомашё сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган ёқилғи гази;

газдан фойдаланиш ускунаси — энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш талабларига жавоб берадиган, марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун, турли ишлаб чиқаришларнинг технологик жараёнларида табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланадиган қозонлар, ишлаб чиқариш печлари, утилизаторлар, технологик линиялар ҳамда газдан хомашё сифатида фойдаланадиган бошқа қурилмалар, шунингдек, кўп хонадонли ва турар жой биноларида ўрнатилган ва газдан шахсий, оилавий, уй-жой, хўжалик ва бошқа эҳтиёжлар учун ёқилғи сифатида фойдаланадиган бошқа ускуналар;

газ узатиш ташкилоти — табиий газни қабул қилувчи, узатувчи, газ таъминоти ташкилотлари ва истеъмолчиларга магистрал газ қувурлари орқали етказиб берувчи ташкилот;

газ ташкилоти — табиий газни қабул қилиш, тақсимлаш ва истеъмолчиларга шартнома асосида етказиб беришни таъминловчи ташкилот;

Олдинги таҳрирга қаранг.

аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар — ҳисобга олиш прибори ёки ўлчов комплексининг ишига аралашиш ҳолати ва санасини аниқлаш имконини берадиган маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар ёки материаллар;

(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)

табиий газ ишлаб чиқарувчилар — табиий газни қабул қилиш, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш ва етказиб беришни таъминлаш ташкилотлари, шунингдек, нефть ва (ёки) газ конденсатини қабул қилиш ва қайта ишлаш, табиий газни ишлаб чиқариш ва етказиб беришни таъминловчи нефтни қайта ишлаш ташкилотлари;

газ тармоғининг бўлиниш чегараси — газ узатиш ташкилоти, газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчилар ўртасида газ тармоғининг табиий газни истеъмол қилишни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилиши лозим бўлган ва тегишлилиги бўйича аниқланадиган бўлиниш нуқтаси. Бунда, агар табиий газни истеъмол қилишни ҳисобга олиш прибори истеъмолчига тегишли бўлса, ташқи (узиб қўядиган) кран, агар табиий газни истеъмол қилишни ҳисобга олиш прибори газ таъминоти (газ узатувчи) ташкилотга тегишли бўлса — табиий газни истеъмол қилишни ҳисобга олиш прибори газ тармоғининг бўлиниш чегараси ҳисобланади;

табиий газни етказиб бериш шартномаси — газ таъминоти (газ узатувчи) ташкилотига табиий газни истеъмолчига ўзининг газ тармоқлари орқали узатиш, истеъмолчига эса қабул қилинган табиий газ учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини юклайдиган битим;

коммунал ва маиший истеъмолчилар — умумий ҳисоб қуввати 100 кВт бўлган газдан фойдаланиш ускуналарида маиший мақсадларда (овқат тайёрлаш, иссиқ сув таъминоти ва иситиш) газдан фойдаланувчи ва юридик шахс мақомини ташкил қилмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар;

кўрсаткичларни назорат учун олиш — Бюронинг масъул вакили томонидан табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборининг кўрсатгичларини олиш ва ўрнатилган тамғалар бутунлигини кўздан кечириш;

ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи истеъмолчилар — газдан ёқилғи ёки хомашё сифатида, шунингдек, умумий ҳисоб қуввати 100 кВт юқори бўлган газдан фойдаланиш ускуналарида маиший эҳтиёжларда (овқат тайёрлаш, иссиқ сув таъминоти ва иситиш) фойдаланувчи, юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар.

ижтим